Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради

Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонда биолаборатория яратишда ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради.
Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонда учинчи хавфсизлик синфли (стандарт BSL-3) биолабораторияни яратишда ёрдам беради, деб хабар қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.
Бу ташаббус СЭС ва Роспотребнадзор вакиллари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши кураш бўйича IIхалқаро илмий-амалий конференция доирасида кўриб чиқилди.
“Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва BSL-3биологик лабораториясини ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” лойиҳаси ишлаб чиқилди”, — дейилган хабарда.
“Йўл харитаси”нинг бандларини батафсил ўрганиш учун россиялик ва ўзбекистонлик экспертлар 16-18 декабр кунлари Тошкентда музокаралар ўтказади.
Ноябр ойи охирида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар ўзаро тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди. Шунингдек, улар COVID-19 геномини ўрганиш жараёнида олинган маълумотларни биргаликда таҳлил қилишни режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг ноябр ойида биотехнологияни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
Ҳужжатга кўра, мамлакатда BSL-3 биолабораториясини очиш кўзда тутилган. Бу республикада вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш майдончасини яратиш лойиҳасининг бир қисмидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 53 млн $. Лабораторияни Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган.