https://sputniknews.uz/20211216/rossiya-ozbekistonga-biolaboratoriya-yaratishda-yordam-beradi-21815321.html
Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради
Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради.
2021-12-16T14:10+0500
2021-12-16T14:10+0500
2023-04-05T18:35+0500
жамият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_0:0:3125:1757_1920x0_80_0_0_3e5edd9409a6678d31dfcd45b9493890.jpg
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради.Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонда учинчи хавфсизлик синфли (стандарт BSL-3) биолабораторияни яратишда ёрдам беради, деб хабар қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.Бу ташаббус СЭС ва Роспотребнадзор вакиллари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши кураш бўйича IIхалқаро илмий-амалий конференция доирасида кўриб чиқилди.“Йўл харитаси”нинг бандларини батафсил ўрганиш учун россиялик ва ўзбекистонлик экспертлар 16-18 декабр кунлари Тошкентда музокаралар ўтказади.Ноябр ойи охирида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар ўзаро тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди. Шунингдек, улар COVID-19 геномини ўрганиш жараёнида олинган маълумотларни биргаликда таҳлил қилишни режалаштирилган.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг ноябр ойида биотехнологияни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолаганди.Ҳужжатга кўра, мамлакатда BSL-3 биолабораториясини очиш кўзда тутилган. Бу республикада вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш майдончасини яратиш лойиҳасининг бир қисмидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 53 млн $. Лабораторияни Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2d499589486a3e7101015c48c7ab88a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон биолаборатория
россия ўзбекистон биолаборатория
Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради
14:10 16.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонда биолаборатория яратишда ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради.
Роспотребнадзор мутахассислари Ўзбекистонда учинчи хавфсизлик синфли (стандарт BSL-3) биолабораторияни яратишда ёрдам беради, деб хабар қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.
Бу ташаббус СЭС ва Роспотребнадзор вакиллари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши кураш бўйича IIхалқаро илмий-амалий конференция доирасида кўриб чиқилди.
“Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва BSL-3биологик лабораториясини ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” лойиҳаси ишлаб чиқилди”, — дейилган хабарда.
“Йўл харитаси”нинг бандларини батафсил ўрганиш учун россиялик ва ўзбекистонлик экспертлар 16-18 декабр кунлари Тошкентда музокаралар ўтказади.
Ноябр ойи охирида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар ўзаро тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди. Шунингдек, улар COVID-19 геномини ўрганиш жараёнида олинган маълумотларни биргаликда таҳлил қилишни режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг ноябр ойида биотехнологияни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
Ҳужжатга кўра, мамлакатда BSL-3 биолабораториясини очиш кўзда тутилган. Бу республикада вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш майдончасини яратиш лойиҳасининг бир қисмидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 53 млн $. Лабораторияни Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган.