Олимлар қаришни секинлаштирадиган воситани аниқлашди

Организмда Е витамини танқислиги бўлмаслиги учун шифокор кўпроқ бодом, болгар қалампири, лосось балиғи, авокадо ва ундирилган буғдой куртаклари мойини истеъмол қилишни маслаҳат берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Қариш жараёнларини секинлаштириш учун, кўпроқ Е витамини истеъмол қилиш керак деб ҳисоблайди диетолог Ольга Чунтонова, РИА Новости хабарига асосан.
Мутахасси фикрига кўра, Е витамини аёлларга ҳомиладорлик вақтика катта кўмак беради, эркакларга эса - уларнинг фарзанд ато этиш функциясини узоқроқ сақлаб қолишда ёрдам беради.
"Е витамини етишмаганда одамнинг мушаклари ҳажми қисқариши, ҳаракатларда аниқлик йўқолиши, кўриш қобилияти ёмонлашиши мумкин. Шунингдек терининг эластик хусусияти йўқолади, соч толалари ҳам нимжон хира бўлиб қолади", - дейди Чунтонова.
Организмда Е витамини танқислиги бўлмаслиги учун шифокор кўпроқ бодом, болгар қалампири, лосось балиғи, авокадо ва буғдой куртаклари мойини истеъмол қилишни маслаҳат берди.
Ундан ташқари аптекада сотиладиган сунъий витаминларни ҳам истеъмол қилиш мумкин. Фақат бир нарсани унутмаслик керак - Е ва В витаминларини бир вақтда қабул қилмаслик керак. Улар бир бирига мос келмайди. Лекин, А, С ва Е витаминларини эса бирга қабул қилиш мақсадга мувофиқ - улар биргаликда яхшироқ ҳазм бўлади.