ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Тошкент—Андижон йўналишида декабрь ойида ҳар ҳафта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар қилди.
“Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59-сонли йўловчи поезди 9 декабрдан бошлаб қўшимча равишда ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам қатновини амалга оширилади.
Қатнов 16, 23 ва 30 декабрь кунлари ҳам амалга оширилади. Поезд Тошкент марказий ва Андижон темир йўл вокзалларидан ҳаракатланади.