Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезд перед отправлением
Поезд перед отправлением - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Декабрь ойида Тошкент марказий ҳамда Андижон темирйўл вокзалларидан қўшимча қатнов ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Тошкент—Андижон йўналишида декабрь ойида ҳар ҳафта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар қилди.
“Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59-сонли йўловчи поезди 9 декабрдан бошлаб қўшимча равишда ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам қатновини амалга оширилади.
Қатнов 16, 23 ва 30 декабрь кунлари ҳам амалга оширилади. Поезд Тошкент марказий ва Андижон темир йўл вокзалларидан ҳаракатланади.
Южный вокзал Ташкента после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Янгиликлар лентаси
0