Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик қабристонга айлантирилгани текширилмоқда - фото

“Миздакхон мажмуаси”дан қабристон сифатида фойдаланиб келинаётгани аниқланган. У ердаги ерлар янги қабрлар учун сотилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Миздакхон мажмуаси”даги Халифа Ражаб (Эрежеп) мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида ерлар янги қабрлар учун сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, октябрь ойида Қорақалпоғистон Маданий мерос бошқармаси “Миздакхон мажмуаси” тарихий обидалар ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борган.
“Ўрганиш натижаларига кўра, “Миздакхон мажмуаси”дан қабристон сифатида фойдаланиб келинаётгани аниқланган”, - дейилган хабарда.
Шундан сўнг Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармасига тарихий обидалари ҳудудида қабрларнинг жойлаштирилишини назоратга олиш вазифаси юкланган.
1 / 4
На территории средневековых памятников в Каракалпакстане появились современные захоронения
2 / 4
На территории средневековых памятников в Каракалпакстане появились современные захоронения
3 / 4
На территории средневековых памятников в Каракалпакстане появились современные захоронения
4 / 4
На территории средневековых памятников в Каракалпакстане появились современные захоронения
Агентлик хабарида ёзилишича, бошқарма обида атрофида янги қабрларнинг жойлаштирилишини тўхтатилишини тўлиқ назоратга олмаган.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Маданий мерос агентлиги директори Турсунали Қўзиев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини олиб бориш жараёнида мазкур масалани назоратга олган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Маданий мерос бошқармасига мажмуа ҳудудини муҳофаза қилиш ва асрашга доир кўрсатмалар берилган.
Қорақалпоғистон прокуратураси ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Сурхондарё вилоятидаги масжид бузилмайди - ҳокимлик баёноти