Сурхондарё вилоятидаги масжид бузилмайди - ҳокимлик баёноти

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Oбуна бўлиш
Сурхондарёдаги "Чилгаз ота" масжиди бузилаяпти, деган хабарларга жавобан вилоят матбуот-хизмати масжид бузилмаслиги, аксинча, яна бир замонавий янги бино қурилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган вилоят ҳокими Тўра Боболов масжидлардан бирини буздираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилган:
Вилоят ҳокими Тўра Боболов 2021 йилнинг 26 июнь куни Қизириқ туманининг Рабатак маҳалласида бўлганида фаоллар томонидан марказий “Чилгаз ота” жоме масжиди намозхонлар учун торлик қилаётгани айтилиб, унинг ўрнида замонавий қулайликларга эга, сиғими 3 минг кишилик янги масжид қуриш таклифи билдирилган.
Вилоят ҳокими масжиддаги шарт-шароитлар билан танишгач, фаолларнинг таклифини қўллаб-қувватлаган. Масжид жойлашган ҳудудда уни кенгайтиришнинг имкони йўқлиги инобатга олиниб, замонавий қулайликларга эга янги марказий масжидни бунёд этиш учун бошқа жойдан ер ажратиш, бунисини маҳалла намозхонлари учун қолдириш ҳақида мутасаддиларга кўрсатма берилган. “Чилгаз ота” жоме масжидини буздириш тўғрисида эса гап-сўз бўлмаган.
Ҳокимлик матбуот-хизмати ўзбекистонликлардан ушбу мазмундаги ёлғон хабарларга ишонмасликни сўраб қолган ва қонунчиликда ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0