ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Омикрон-штамм бу табиат томонидан яратилган тирик вакцина бўлиши мумкин, деди Энгельгардт номидаги Молекуляр биология институти лабораторияси раҳбари, вирусолог Пётр Чумаков.
"Яъни коронавируснинг ушбу штамми билан касалланиб тузалган кишилар унинг зарарли кўринишларига қарши иммунитетга эга бўлади", - дейди олим.
Мутахассис фикрига кўра, "омикрон" туфайли инсоният коронавирус ва локдаунлар ҳақида бутунлай унутиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми дастлаб 11 ноябрь куни илк бор Ботсванада кейин ЖАРда аниқланган эди. Қисқа вақт ичида "омикрон" ЖАРда коронавируснинг "дельта" ва бошқа штаммларини сиқиб чиқарди.
Мутахассислар фикрига кўра, ушбу штамм s-оқсилида жуда кўп мутацияларга учраши оқибатида бугунги кунда мавжуд вакцина ва касалланишдан кейинги иммунитетга "чап бериш" хусусиятига эга.
Шу билан бирга, омикрон-штамм билан касалланганлар орасида шу кунга қадар бирор кишида касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Яъни касаллик енгил кечади ва шу билан бирга келажакда коронавирусга чалинишнинг олдини олади.
Бироз олдин Sputnik радиоси эфирида вирусолог Альтштейн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган эди. Олим хулосасига кўра, омикрон инсониятди пандемиядан халос қилиши мумкин.