https://sputniknews.uz/20211207/virusolov-omikron-shtammni-tirik-vaktsina-deb-atadi-21680684.html
Вирусолог "омикрон"ни табиий вакцина деб атади
Вирусолог "омикрон"ни табиий вакцина деб атади
Sputnik Ўзбекистон
"Омикрон" билан касалланганда касаллик енгил кечади ва шу билан бирга келажакда коронавирусга чалинишнинг олдини олади.
2021-12-07T11:05+0500
2021-12-07T11:05+0500
2021-12-08T11:07+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари
омикрон штамми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14718793_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_c8c25f22da051c9a0c0b05b7ee3694e9.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Омикрон-штамм бу табиат томонидан яратилган тирик вакцина бўлиши мумкин, деди Энгельгардт номидаги Молекуляр биология институти лабораторияси раҳбари, вирусолог Пётр Чумаков.Мутахассис фикрига кўра, "омикрон" туфайли инсоният коронавирус ва локдаунлар ҳақида бутунлай унутиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми дастлаб 11 ноябрь куни илк бор Ботсванада кейин ЖАРда аниқланган эди. Қисқа вақт ичида "омикрон" ЖАРда коронавируснинг "дельта" ва бошқа штаммларини сиқиб чиқарди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу штамм s-оқсилида жуда кўп мутацияларга учраши оқибатида бугунги кунда мавжуд вакцина ва касалланишдан кейинги иммунитетга "чап бериш" хусусиятига эга. Шу билан бирга, омикрон-штамм билан касалланганлар орасида шу кунга қадар бирор кишида касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Яъни касаллик енгил кечади ва шу билан бирга келажакда коронавирусга чалинишнинг олдини олади. Бироз олдин Sputnik радиоси эфирида вирусолог Альтштейн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган эди. Олим хулосасига кўра, омикрон инсониятди пандемиядан халос қилиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14718793_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_81d43e00aeb56af194ed3c550dbb6717.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
омикрон иммунитет вакцина вирусолог
омикрон иммунитет вакцина вирусолог
Вирусолог "омикрон"ни табиий вакцина деб атади
11:05 07.12.2021 (янгиланди: 11:07 08.12.2021) Мутахассис фикрига кўра "Омикрон" туфайли инсоният коронавирус ва локдаунлар ҳақида бутунлай унутиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Омикрон-штамм бу табиат томонидан яратилган тирик вакцина бўлиши мумкин,
деди Энгельгардт номидаги Молекуляр биология институти лабораторияси раҳбари, вирусолог Пётр Чумаков.
"Яъни коронавируснинг ушбу штамми билан касалланиб тузалган кишилар унинг зарарли кўринишларига қарши иммунитетга эга бўлади", - дейди олим.
Мутахассис фикрига кўра, "омикрон" туфайли инсоният коронавирус ва локдаунлар ҳақида бутунлай унутиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми дастлаб 11 ноябрь куни илк бор Ботсванада кейин ЖАРда аниқланган эди. Қисқа вақт ичида "омикрон" ЖАРда коронавируснинг "дельта" ва бошқа штаммларини сиқиб чиқарди.
Мутахассислар фикрига кўра, ушбу штамм s-оқсилида жуда кўп мутацияларга учраши оқибатида бугунги кунда мавжуд вакцина ва касалланишдан кейинги иммунитетга "чап бериш" хусусиятига эга.
Шу билан бирга, омикрон-штамм билан касалланганлар орасида шу кунга қадар бирор кишида касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Яъни касаллик енгил кечади ва шу билан бирга келажакда коронавирусга чалинишнинг олдини олади.
Бироз олдин Sputnik радиоси эфирида вирусолог Альтштейн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган эди. Олим хулосасига кўра, омикрон инсониятди пандемиядан халос қилиши мумкин.