ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Тошкентдаги чегара божхона постида юк контейнерига яширилган 200 млн сўмлик электромобиль аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.
“Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан келтирилган юк контейнерини божхона кўригидан ўтказишган.
В Узбекистан пытались незаконно провезти электромобиль в грузовом контейнере
© Фото: ГТК Узбекистана
Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 5 ўринли электромобиль борлиги аниқланган. У 2019 йилда ишлаб чиқарилган. Тахминий қиймати 200 млн сўм.
Суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.