Ўзбекистонга электромобилни юк контейнерида ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлишди - фото

© Depositphotos / MiflippoЭлектромобиль на подзарядке
Электромобиль на подзарядке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Чегарачилар юк контейнерига яширилган электромобиль борлиги аниқлашган. Унинг тахминий қиймати 200 млн сўм.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Тошкентдаги чегара божхона постида юк контейнерига яширилган 200 млн сўмлик электромобиль аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.
“Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан келтирилган юк контейнерини божхона кўригидан ўтказишган.
© Фото: ГТК УзбекистанаВ Узбекистан пытались незаконно провезти электромобиль в грузовом контейнере
В Узбекистан пытались незаконно провезти электромобиль в грузовом контейнере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
В Узбекистан пытались незаконно провезти электромобиль в грузовом контейнере
Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 5 ўринли электромобиль борлиги аниқланган. У 2019 йилда ишлаб чиқарилган. Тахминий қиймати 200 млн сўм.
Суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0