ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Халқлар дўстлиги университети раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров ва Россия Халқлар дўстлиги университети проректори М.Кацарский, Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонларни ўтказиш юзасидан шартнома имзоланди.
Шунингдек, қурилиш соҳасида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.