Камилов: Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири қиш яқинлашаётганини инобатга олиб, афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланишини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Камилов Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласига яна бир бор тўхталди.
Афғонистондаги вазият ҳақида гапирганда бугунги кунда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Чунки қиш яқинлашмоқда ва мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
Мулоқотда Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратётгани таъкидланди.
2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.
Ўзбекистон ва Афғонистон қатор соҳалардаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.