https://sputniknews.uz/20211207/kamilov-afgonistondagi-vaziyatda-quruq-sozdan-amaliy-ishlarga-otish-vaqti-keldi-21690495.html
Камилов: Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди
Камилов: Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири қиш яқинлашаётганини инобатга олиб, афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланишини қайд этди.
2021-12-07T17:08+0500
2021-12-07T17:08+0500
2021-12-07T17:08+0500
сиёсат
абдулазиз камилов
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21690461_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_f1701d393ad3d34750a322f1e3d00fb8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Учрашувда Камилов Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласига яна бир бор тўхталди.Мулоқотда Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратётгани таъкидланди.2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишиАвгуст ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
https://sputniknews.uz/20211201/ozbekiston-va-afgoniston-qator-sohalardagi-yirik-loyihalarni-muhokama-qildi-21595452.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21690461_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_62d47a720035f63ff6f4d25d5fad2293.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
камилов афғонистондаги вазият ҳақида
камилов афғонистондаги вазият ҳақида
Камилов: Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири қиш яқинлашаётганини инобатга олиб, афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланишини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Учрашувда Камилов Афғонистонни қўллаб-қувватлаш масаласига яна бир бор
тўхталди.Афғонистондаги вазият ҳақида гапирганда бугунги кунда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Чунки қиш яқинлашмоқда ва мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири
Мулоқотда Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратётгани таъкидланди.
2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили
Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга
бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши
маълум бўлди.* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.