АҚШ ва Европа рубль алмаштиришга чеклов киритиши мумкин - ОАВ

Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда АҚШ ва Европа Иттифоқи рубли доллар, евро ва фунтга алмаштиришга чекловлар киритиши мумкин - Блумберг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россининг энг йирик банкларига қарши санкциалар киритишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Bloomberg. РИА Новости хабарига асосан.
Хусусан рублни доллар, евро ва фунтга алмаштиришни чеклаш мумкин. Чекловлар Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда қўлланилиши мумкин, деб хабар қилмоқда бир неча Ғарб ОАВлари.
Bloomberg ёзишига кўра, энг жиддий чеклов чораси сифатида Москвани SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш ҳам кўриб чиқилаётганини хабар қилган. Лекин бундай чора "оддий фуқароларга кўпроқ зарар келтиради", деб ёзади нашр.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ва бошқа мавзулар АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан 7 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашуви доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Ғарб мамлкатлари Россия ҳарбий қўшинларнинг мамлакат ичида ҳаракатлари уларда безовталик уйғотаётганини хабар қилган эди. Бунга жавобан Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида исталган йўналишда кўчириши мумкинлигини ва бу ҳеч кимга хавф солмаслигини маълум қилган эди.
АҚШ ва НАТО Қора денгизда ўз ҳарбий кемалари сонини ошириб Украина ва Грузия билан биргаликда Россия чегарасига яқин ҳудудларда турли манёвлар ўтказишга ҳаракат қилшмоқда.