https://sputniknews.uz/20211207/aqsh-va-evropa-ittifoqi-rubl-almashtirishga-cheklov-kiritishi-mumkin---oav-21685528.html
АҚШ ва Европа рубль алмаштиришга чеклов киритиши мумкин - ОАВ
АҚШ ва Европа рубль алмаштиришга чеклов киритиши мумкин - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда АҚШ ва Европа Иттифоқи рубли доллар, евро ва фунтга алмаштиришга чекловлар киритиши мумкин - Блумберг.
2021-12-07T13:33+0500
2021-12-07T13:33+0500
2023-04-05T18:35+0500
дунёда
ақш
доллар
европа иттифоқи
британия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15605490_0:309:3072:2037_1920x0_80_0_0_51b256005946a732c63cb5bd0fab2002.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россининг энг йирик банкларига қарши санкциалар киритишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Bloomberg. РИА Новости хабарига асосан.Bloomberg ёзишига кўра, энг жиддий чеклов чораси сифатида Москвани SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш ҳам кўриб чиқилаётганини хабар қилган. Лекин бундай чора "оддий фуқароларга кўпроқ зарар келтиради", деб ёзади нашр. Хабарда айтилишига кўра, ушбу ва бошқа мавзулар АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан 7 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашуви доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Украина ва Ғарб мамлкатлари Россия ҳарбий қўшинларнинг мамлакат ичида ҳаракатлари уларда безовталик уйғотаётганини хабар қилган эди. Бунга жавобан Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида исталган йўналишда кўчириши мумкинлигини ва бу ҳеч кимга хавф солмаслигини маълум қилган эди. АҚШ ва НАТО Қора денгизда ўз ҳарбий кемалари сонини ошириб Украина ва Грузия билан биргаликда Россия чегарасига яқин ҳудудларда турли манёвлар ўтказишга ҳаракат қилшмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15605490_217:0:2948:2048_1920x0_80_0_0_fa9b11d507ab279d2b100d4a77ae8784.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш евроа россия рубл евро фунт алмашиш
ақш евроа россия рубл евро фунт алмашиш
АҚШ ва Европа рубль алмаштиришга чеклов киритиши мумкин - ОАВ
13:33 07.12.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда АҚШ ва Европа Иттифоқи рубли доллар, евро ва фунтга алмаштиришга чекловлар киритиши мумкин - Блумберг.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россининг энг йирик банкларига қарши санкциалар киритишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Bloomberg. РИА Новости
хабарига асосан.
Хусусан рублни доллар, евро ва фунтга алмаштиришни чеклаш мумкин. Чекловлар Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда қўлланилиши мумкин, деб хабар қилмоқда бир неча Ғарб ОАВлари.
Bloomberg ёзишига кўра, энг жиддий чеклов чораси сифатида Москвани SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш ҳам кўриб чиқилаётганини хабар қилган. Лекин бундай чора "оддий фуқароларга кўпроқ зарар келтиради", деб ёзади нашр.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ва бошқа мавзулар АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан 7 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашуви доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Ғарб мамлкатлари Россия ҳарбий қўшинларнинг мамлакат ичида ҳаракатлари уларда безовталик уйғотаётганини хабар қилган эди. Бунга жавобан Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида исталган йўналишда кўчириши мумкинлигини ва бу ҳеч кимга хавф солмаслигини маълум қилган эди.
АҚШ ва НАТО Қора денгизда ўз ҳарбий кемалари сонини ошириб Украина ва Грузия билан биргаликда Россия чегарасига яқин ҳудудларда турли манёвлар ўтказишга ҳаракат қилшмоқда.