Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг $ни олганида қўлга тушди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг долларни олганида ашёвий далиллар билан ушланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ 16 февраль воқеаларига алоқадор террорчини қўлга олди
Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.
Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.