https://sputniknews.uz/20210930/dxx-16-fevral-voqealariga-aloqador-terrorchini-qolga-oldi-20709668.html
ДХХ 16 февраль воқеаларига алоқадор террорчини қўлга олди
ДХХ 16 февраль воқеаларига алоқадор террорчини қўлга олди
Sputnik Ўзбекистон
1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган шахс 22 йил ўтиб қўлга олинди ва Тошкентга олиб келинди. 30.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-30T11:57+0500
2021-09-30T11:57+0500
2021-09-30T12:14+0500
ҳодисалар
террорчилар
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/40/76/407637_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_dbac14f9b65eadcba1a7ed2e9598f0f3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Давлат хавфсизлик ходимлари (ДХХ) томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган Ю.Ж. хорижда қўлга олинди. 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА ДХХ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Чеченистонга бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги ТИҲ халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.Маълумотга кўра, 1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширган. Уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги ТИҲ етакчиларига юборган.Шунингдек, у 1998—2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.Ҳозирда Ю.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан, Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
https://sputniknews.uz/20210916/toshkentda-on-nafar-hizb-ut-tahrir-azolari-qolga-olindi-20514109.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/40/76/407637_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_c0fd373afc7b62fdbb7e9825fbc07cc4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , террорчилар, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ҳодисалар , террорчилар, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
ДХХ 16 февраль воқеаларига алоқадор террорчини қўлга олди
11:57 30.09.2021 (янгиланди: 12:14 30.09.2021) 1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган шахс 22 йил ўтиб қўлга олинди ва Тошкентга олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Давлат хавфсизлик ходимлари
(ДХХ) томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган Ю.Ж. хорижда қўлга олинди. 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА ДХХ матбуот хизматига таянган ҳолда
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Чеченистонга бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги ТИҲ халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.
Маълумотга кўра, 1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширган. Уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги ТИҲ етакчиларига юборган.
Мазкур шахс 1999 йил 16 февраль ва 2004 йил 30 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этган.
Шунингдек, у 1998—2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Ҳозирда Ю.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан, Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.