Қозоғистон АЭС қуради - Назарбоев

Нурсултон Назарбоев республикада атом электр станцияси қурилиши ҳақида айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев республикада атом электр станцияси қурилиши ҳақида айтди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади

"Биз атом электр станциясини қурамиз... Пудратчи ва технология танлашимиз керак. Россия, Япония, Жанубий Корея ва Америка компаниялари кучли истак билдирмоқда. Энди биз буни қаерда амалга оширишни излаяпмиз", - деди у америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюда.

Бундан аввал Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат атом электр станциясини қуриш масаласига келишини айтганди.
Унинг жойлашуви - Олмаотадан 300 км узоқликдаги Улкен қишлоғи.
“Росатом” станция қурилишида ёрдам беришга тайёр. Россия Федерацияси бу борада катта тажрибага эга, рақобатбардош нархлар ва йирик лойиҳалар намуналари мавжуд.
Қозоғистон учун атом энергетикаси ички эҳтиёжларнинг бир қисмини қоплаб, экспортга ресурсларни чиқариши мумкин.