https://sputniknews.uz/20211203/mirziyoev-5-6-dekabr-kunlari-davlat-tashrifi-bilan-qozogistonda-boladi-21637262.html
Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади
Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради. 03.12.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-12-03T16:21+0500
2021-12-03T16:21+0500
2021-12-03T16:21+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1365/24/13652435_0:92:3063:1815_1920x0_80_0_0_3d8deb77c1a6354d0595a5281d55b82c.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20211126/mirziyoev-va-nazarboev-hamkorlikning-dolzarb-masalalarini-muhokama-qilishdi-21537252.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1365/24/13652435_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_125dc76c86aeea18f9dd2c73645bf78a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, қозоғистон, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
сиёсат, ўзбекистон, қозоғистон, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади, деб
хабар қилди президент матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.
Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.
Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.