Андижон давлат чет тиллар институти – президент қарори

“Андижон давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори умумий муҳокамага қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. “Андижон давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.
Самарқандда янги институт ташкил этилди
Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаш кўзда тутилмоқда:
меҳнат бозори талабларига мос малакали, чет тилларни мукаммал эгаллаган кадрларни тайёрлаш;
етакчи хорижий олий таълим муассасасаларининг чет тиллар бўйича замонавий таълим технологиялари, илғор ва инновацион тажрибаларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш;
чет тиллар бўйича миллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш, ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам янгилаб бориш;
таълим жараёнини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, вебинар ва онлайн технологияларни амалиётга татбиқ этиш;
Самарқандда Тиббиёт институтининг ҳашаматли янги биноси очилди
халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities каби) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва дастурлари асосида индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларига мувофиқ таълим дастурларини шакллантириш;
халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш.
2024 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган 10 нафар чет тили ўқитувчиларини Институт ўқув жараёнига жалб этиш кўзда тутилмоқда.
2026 йилга қадар Институтнинг хорижий тилда дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларини чет тилларни билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлиш чоралари кўриш режалаштирилган.