https://sputniknews.uz/20211019/samarqandda-tibbiyot-institutining-hashamatli-yangi-binosi-ochildi-20961176.html
Самарқандда Тиббиёт институтининг ҳашаматли янги биноси очилди
Самарқандда Тиббиёт институтининг ҳашаматли янги биноси очилди
Sputnik Ўзбекистон
Институт янги биносида бир вақтнинг ўзида 800га яқин талабалар назарий ва амалий машғулотлар билан шуғулланишлари мумкин. 19.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-19T10:41+0500
2021-10-19T10:41+0500
2021-10-19T10:41+0500
жамият
самарқанд вилояти
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20961064_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_bc527a64e544cd110eed5b67a56005b6.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Кеча, 18 октябрь Самарқанд шаҳри кунида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида олийгоҳ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Институт янги биноси очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда институтнинг фахрий профессор ўқитувчилари иштирок этишди. "Биз жорий йилдан бошлаб янги – беш кунлик ўқув тизимига ўтдик. Яъни талабаларимиз беш кун дарс жадвали бўйича ўқув жараёнида қатнашишса, олтинчи куни мустақил тайёрланиш куни ҳисобланади. Профессор-ўқитувчиларимиз учун эса методологик кун, деб эълон қилинди.Янги топширилган бино институт эҳтиёжининг бир қисмини қоплайди. Институтнинг аксарият кафедралари Самарқанд шаҳридаги тиббий профилактика муассасаларида жойлашган бўлиб, бу бўлажак шифокорларимизнинг бевосита амалиёт олиб бориши учун қулайлик яратади”, - дейди институт ректори, профессор Жасур Ризаев.Институтда бир вақтнинг ўзида 800 нафар назарий ва амалий таълим олиши мумкин.Қўшимча маълумот сифатида айтиш мумкин-ки, айни вақтда Самарқанд давлат тиббиёт институтида 600 дан ортиқ хориж талабалари ҳам таҳсил олмоқда. Марказий Осиёнинг энг биринчи тиббиёт олийгоҳи - Самарқанд давлат тиббиёт институти ўз тарихини 1930 йил 7 майдан бошлаган. Ўша вақтда у Ўзбек давлат тиббиёт институти деб номланган. Ўтган давр мобайнида институт 40 мингдан ортиқ олий малакали мутахассислар етиштириб чиқарган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20961064_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d59791a6d1bda588db9f1fe86b74f37c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самарқанд вилояти, тиббиёт муассаси
жамият, самарқанд вилояти, тиббиёт муассаси
Самарқандда Тиббиёт институтининг ҳашаматли янги биноси очилди
Институт янги биносида бир вақтнинг ўзида 800га яқин талабалар назарий ва амалий машғулотлар билан шуғулланишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Кеча, 18 октябрь Самарқанд шаҳри кунида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида олийгоҳ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Институт янги биноси очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда институтнинг фахрий профессор ўқитувчилари иштирок этишди.
Серҳашам янги бинода 12 та кафедра, 200 дан ортиқ ўқув хоналари, 15 та лаборатория хоналари мавжуд. Барча хоналар замонавий мультимедия ва ИТ технологиялар, интерактив доска, охирги русумдаги лаборатор ускуналар ва планшет мониторлар билан жиҳозланган.
"Биз жорий йилдан бошлаб янги – беш кунлик ўқув тизимига ўтдик. Яъни талабаларимиз беш кун дарс жадвали бўйича ўқув жараёнида қатнашишса, олтинчи куни мустақил тайёрланиш куни ҳисобланади. Профессор-ўқитувчиларимиз учун эса методологик кун, деб эълон қилинди.
Янги топширилган бино институт эҳтиёжининг бир қисмини қоплайди. Институтнинг аксарият кафедралари Самарқанд шаҳридаги тиббий профилактика муассасаларида жойлашган бўлиб, бу бўлажак шифокорларимизнинг бевосита амалиёт олиб бориши учун қулайлик яратади”, - дейди институт ректори, профессор Жасур Ризаев.
Институтда бир вақтнинг ўзида 800 нафар назарий ва амалий таълим олиши мумкин.
Қўшимча маълумот сифатида айтиш мумкин-ки, айни вақтда Самарқанд давлат тиббиёт институтида 600 дан ортиқ хориж талабалари ҳам таҳсил олмоқда.
Марказий Осиёнинг энг биринчи тиббиёт олийгоҳи - Самарқанд давлат тиббиёт институти ўз тарихини 1930 йил 7 майдан бошлаган. Ўша вақтда у Ўзбек давлат тиббиёт институти деб номланган. Ўтган давр мобайнида институт 40 мингдан ортиқ олий малакали мутахассислар етиштириб чиқарган.