Адлия вазирлиги: автомобилда қулоқчин ва гарнитураларсиз телефонда гаплаша олмайсиз

Ижтимоий тармоқларда “энди машина бошқараётганда ҳам телефондан фойдаланиш мумкин” каби хабарлар тарқалмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ҳайдовчиларга автомобилни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш имконини берувчи ўзгартириш бўйича тушунтириш берди.
1 декабрдан кучга кирган ўзгаришларга кўра, ҳайдовчиларга автомобни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланишга рухсат берилди.
Вазирлиги хабарида ёзилишича, ижтимоий тармоқлар орқали "энди машина бошқараётганда ҳам телефондан фойдаланиш мумкин" ёки "рулда бўлган ҳолда телефонда гаплашишга рухсат берилди" ва шунга ўхшаш хабарлар тарқалмоқда.
“Агарда ҳайдовчилар рулда бўлган вақтида телефондан “bluetooth”сиз, қулоқчинсиз ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитураларсиз фойдаланса жавобгар бўлади. Шуни унутмаслик лозим”, - дейилган хабарда.
Ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди