Ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди

© Unsplash / why keiВодитель за рулем авто
Водитель за рулем авто - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энди ҳайдовчилар телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчиларга телефондан қулоқчин (наушники) орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланишга рухсат берилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни имзолаган қонунда кўзда тутилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади.
Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).
Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.
Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).
Янгиликлар лентаси
0