Ўзбекистонликлар Хорватияда ишлаш учун таклиф этилди

Хорватияда дурадгорлик соҳасида ишлаш учун Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Хорватияда дурадгорлик соҳасида ишлаш учун Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги берган эълонга кўра, ойлик маош - 650 евродан 800 еврогача.
Фуқароларнинг транспорт, турар жой ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: 25-45 ёшгача бўлиши, мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши, рус ёки инглиз тилида мулоқот даражасида билиши, дурадгорлик соҳасида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши, судланмаган бўлиши.