ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. 22-27 ноябр кунлари Наманган шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Тожикистон ТИВ.
Музокаралар чоғида демаркация ишлари муҳокама қилинди ва Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
Кейинги йиғилиш Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади. Учрашув дўстона ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.
Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.