Ўзбек-тожик чегараси: демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Равот" на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото
КПП Равот на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. 22-27 ноябр кунлари Наманган шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Тожикистон ТИВ.
Музокаралар чоғида демаркация ишлари муҳокама қилинди ва Тожикистон-Ўзбекистон чегарасининг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.
Кейинги йиғилиш Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади. Учрашув дўстона ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.
Тадбир якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0