ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.
В Хорезмской области и республике Каракалпакстан закрылись дома “Милосердия”
© Пресс-служба Нацгвардии Узбекистана
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажон ҳалқимизнинг эзгулик йўлидаги сайъ-ҳаракатлари натижасида Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасидаги Меҳрибонлик уйлари эшиклари буткул ёпилди”, - дейилган хабарда.
Хабарда шу кунгача Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятларини якунлагани қўшимча қилинган.
Аввалроқ президент қарори билан Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Болалар уйлари Миллий гвардияга бириктирилган эди.