https://sputniknews.uz/20211128/xorazm-va-qoraqalpogistondagi-mehribonlik-uylarida-tarbiyalanuvchilar-qolmadi-21559438.html
Хоразм ва Қорақалпоғистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар қолмади
Хоразм ва Қорақалпоғистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар қолмади
Sputnik Ўзбекистон
Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган. 28.11.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-11-28T17:13+0500
2021-11-28T17:13+0500
2021-11-28T17:13+0500
жамият
хоразм вилояти
қорақалпоғистон
оилавий болалар уйи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21559260_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_f5deb44d9db28a319319c6c9893aea06.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.Хабарда шу кунгача Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятларини якунлагани қўшимча қилинган.Аввалроқ президент қарори билан Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Болалар уйлари Миллий гвардияга бириктирилган эди.
https://sputniknews.uz/20211027/etim-bolalarni-uy-joy-bilan-taminlash-tartibi-belgilandi---hukumat-qarori-21110615.html
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1c/21559260_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_24838a1e520633bb1bb04b4087a65db2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хоразм вилояти, қорақалпоғистон, оилавий болалар уйи
жамият, хоразм вилояти, қорақалпоғистон, оилавий болалар уйи
Хоразм ва Қорақалпоғистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар қолмади
Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, болажон ҳалқимизнинг эзгулик йўлидаги сайъ-ҳаракатлари натижасида Хоразм вилояти ва Қорақолпоғистон Республикасидаги Меҳрибонлик уйлари эшиклари буткул ёпилди”, - дейилган хабарда.
Хабарда шу кунгача Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятларини якунлагани қўшимча қилинган.
Аввалроқ президент қарори билан Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Болалар уйлари Миллий гвардияга
бириктирилган эди.