ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq” биринчи хусусий авиакомпанияси Тошкент ва Воронеж ўртасида чартер рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Воронеж халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, парвозларни Airbus А320 (174 ўринли) самолётларида бажариш режалаштирилмоқда.
Биринчи рейс 2021 йил 1 декабрь куни амалга оширилиши кутилмоқда. Парвознинг бошқа кунлардаги жадвали мувофиқлаштириш босқичида.
Октябрда “Qanot Sharq” Москва ва Сочига парвозларни бошлаган эди. Бундан ташқари, Тошкент-Киев йўналишида ҳам парвозларни бажармоқда.