Москва вилоятида патент учун тўлов 16 фоизга ошади

Москва вилоятида меҳнат мигрантлари учун патент нархи 16 фоизга ошади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Москва вилоятида ишлаётган меҳнат мигрантлари учун патент нархи 2022 йил 1 январдан бошлаб 16 фоизга ошиб, 5,9 минг рублни ташкил этади, Москва вилоят думаси депутатлари бу ҳақда тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди. РИА Новости.
Патент нархи кўтарилади
2021 йилда патент нархи 5,09 минг рублни ташкил қилади.
"Қонун лойиҳаси 2022 йил учун ҳудудий коеффициентни 2,483165 миқдорида аниқлашни таклиф қилмоқда. Чет эл фуқаролари учун патент нархи 5,9 минг рублни ташкил қилади", деди вилоят иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Софья Донская Москва вилоят думаси йиғилишида.
2021 йилнинг биринчи ярмида меҳнат мигрантлари бўлган саноат тармоқлари – қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида расмий иш ҳақи 2020 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент қийматини мутаносиб равишда индексация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Харажатларнинг ошиши мигрантларга солиқ юкини тенглаштириш ва Россия меҳнат бозоридаги иш ўринларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Қўшимча бюджет даромадлари 1,7 миллиард рублни ташкил қилади.
2015 йилда Россия Федерациясига визасиз режимда кирувчи Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби давлатлар фуқаролари учун Россияда ишлаш учун патентлар жорий қилинди. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Москвада 528 минг патент берилди, шаҳар бюджетига шахсий даромад солиғи кўринишидаги даромад 16,2 миллиард рублни ташкил этди. Ўз навбатида, 2015 йилдан бери берилган меҳнат патентлари сони 3 миллиондан ошди, бюджетга 107 миллиард рублдан ортиқ солиқ ўтказилди.
7 октябр куни Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини Россия қурилиш объектларига олиб келиш бўйича пилот дастурини ишга тушириш тўғрисида фармонни имзолади. Кириш учун тиббий кўрик ва тестдан ўтиш ва "Спутник Лайт" билан эмланиш керак. Барча харажатларни буюртмачи томонидан қопланади.