"Машина бетон тўсиққа урилди": 3 нафар манзил колония ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

Уч нафар жазони ижро этиш хизмати ходими йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Уч нафар жазони ижро этиш хизмати ходими йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди, деб хабар қилди ИИВ ЖИЭД ахборот хизмати.
Навоийда чанг туфайли ЙТҲ содир бўлди
26 ноябрь куни соат 00.10ларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Буйнеу" автомобиль йўлининг 708 километрида жазони ижро этиш хизмати ходими И.И хизмат жойидан яшаш хонадонига қайтаётган вақтда ўзига тегишли бўлган "Cobalt" автомашинасини бошқараётиб, қарама-қарши томонларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Ҳодиса оқибатида транспорт воситасида бўлган жазони ижро этиш муассасаси ходимлари М.Х ҳамда Х.Х лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, И.И эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.