Навоийда чанг туфайли ЙТҲ содир бўлди

© Samarkand BugunВ Навои произошло ДТП из-за пыльной бури
В Навои произошло ДТП из-за пыльной бури - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2021
Oбуна бўлиш
Тўқнашув оқибатида "Cobalt" автомобилида бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Навоий вилоятида 4 ноябрь куни чанг бўрони туфайли 3та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилмоқда маҳаллий телеграм канал.
Хабарда айтилишига кўра, 4 ноябрь куни соат 13:30 атрофида Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида "Captiva", "Nexia" ва "Cobalt" русумли автомобиллар тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида "Cobalt" автомобилида бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори 5-10 ва ҳатто 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.
Ўзгидромет хабарига кўра, 4 ноябрь куни шамол телиги Тошкент вилоятида 10-12 м/сга Бухорода 20м/сгача етган. Бунинг оқибатида ернинг устки қуруқ қатламидан қум ва чанг заррачалари ҳавога кўртарилиб узоқ масофаларга олиб кетилган.
Янгиликлар лентаси
0