ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар қилинади.
“Toshissiqquvvati” ДУК иссиқлик энергиясини ўз вақтида етказиб бермаслик сабабларини аниқлагандан сўнг уй-жойларни иситиш тизимига улаш муддатларини солиштириш, шунингдек, далолатномалар тўғри тузилганлигини текшириш, уларда кўрсатилган манзиллар бўйича иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар техник сабабларга кўра 2021 йил декабрь ойида амалга оширилишини маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг шу йил 8 октябрдаги қарорига биноан 14 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситилишига киришилди.
Шунингдек, пойтахтдаги бир қатор кўп қаватли уйларда иситиш тизимидаги камчиликлар сабаб турар-жой биноларини қарорда белгиланган муддатдан кечиктириб иситиш тизимига улаш тўғрисида ХУЖМШ вакиллари томонидан далолатномалар расмийлаштирилди.