Иссиқлик таъминоти: Тошкентда қайта ҳисоб-китоблар қилинади

© Pixabay / Olivier Nyssens Кот на батарее
Кот на батарее - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар қилинади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар қилинади.
Сезонное отключение горячей воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Тошкентнинг 3та туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда
Toshissiqquvvati” ДУК иссиқлик энергиясини ўз вақтида етказиб бермаслик сабабларини аниқлагандан сўнг уй-жойларни иситиш тизимига улаш муддатларини солиштириш, шунингдек, далолатномалар тўғри тузилганлигини текшириш, уларда кўрсатилган манзиллар бўйича иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар техник сабабларга кўра 2021 йил декабрь ойида амалга оширилишини маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг шу йил 8 октябрдаги қарорига биноан 14 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситилишига киришилди.
Шунингдек, пойтахтдаги бир қатор кўп қаватли уйларда иситиш тизимидаги камчиликлар сабаб турар-жой биноларини қарорда белгиланган муддатдан кечиктириб иситиш тизимига улаш тўғрисида ХУЖМШ вакиллари томонидан далолатномалар расмийлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0