Путин коронавирусга қарши янги вакцина синовларида иштирок этади

Россия президенти коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина синовларида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина синовларида иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда у бу марказ директори ўринбосари Денис Логунов билан учрашувда маълум қилди.
Олимнинг сўзларига кўра, бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги вакцинани клиник тадқиқотлардан кейин яқин кунларда жорий этиш режалаштирилмоқда.
“Мен бу тадқиқотда иштирок эта оламанми?”, - деб сўради Путин. “Шубҳасиз”, - дея жавоб берди Гамалея маркази директори ўринбосари ва бунинг учун розилик хатини имзолаш кераклигига аниқлик киритди.
“Мен имзолайман. Келишдик. Албатта имзолайман, буни бугун бажаришимиз мумкин”, - деди Путин.
Путин коронавирусга қарши қайта эмланди
Октябрь ўрталарида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги SPRAY 08-Гам-КОВИД-Вак-2021 вакцинасининг клиник синовларини ўтказишга рухсат берган эди. Гамалея маркази директори Александр Гинцбург бу вакцинанинг ҳеч қандай ножўя таъсирлари қайд этилмаганини маълум қилди.