Путин коронавирусга қарши қайта эмланди

© Sputnik / Сергей Ильин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия президенти “Спутник Лайт” вакцинаси қайта эмланди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси қайта эмланди. Бу ҳақда у Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори ўринбосари Денис Логунов билан учрашувда маълум қилди.

“Бугун сизнинг тавсиянгиз ва ҳамкасбларингизнинг тавсияси билан мен яна битта “Спутник Лайт” вакцинасни олдим. Бу қайта эмланиш деб аталади”, - деди Россия етакчиси.

Путиннинг сўзларига кўра, у эмлангандан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин баҳор ойида коронавирусга қарши “Спутник V” билан тўлиқ эмланган эди. У Россия вакциналари хавфсиз ва самарали эканини бир неча бор таъкидлаганди.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
The Lancet “Спутник Лайт”нинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилди
Янгиликлар лентаси
0