ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жаҳон банки экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда ўзбекистонликлар хориждан республикага 7,6 миллиард $га яқин маблағ жўнатади.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти таркибида меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 11,6 %ни ташкил этади.
Умуман олганда, 2021 йилда, Жаҳон банки ҳисоботига кўра, пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 7,3 %га ошиб, 589 миллиард $ни ташкил этади.
Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатларидаги пул ўтказмалари ташқи молиялаштиришнинг энг йирик манбаи ҳисобланади. Қирғизистон ва Тожикистонда улар ялпи ички маҳсулот улуши бўйича 25 %дан ортиқни ташкил этди.