Ўзбекистонлик мигрантлар бу йил ватанга қанча пул жўнатади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки экспертлари ўзбекистонлик мигрантлар ватанга қанча пул жўнатиши юзасидан дастлабки ҳисоб китобни тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жаҳон банки экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда ўзбекистонликлар хориждан республикага 7,6 миллиард $га яқин маблағ жўнатади.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти таркибида меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари 11,6 %ни ташкил этади.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Аҳолининг неча фоизи хориждан пул ўтказмалари ҳисобига яшаши маълум бўлди
Умуман олганда, 2021 йилда, Жаҳон банки ҳисоботига кўра, пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 7,3 %га ошиб, 589 миллиард $ни ташкил этади.
Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатларидаги пул ўтказмалари ташқи молиялаштиришнинг энг йирик манбаи ҳисобланади. Қирғизистон ва Тожикистонда улар ялпи ички маҳсулот улуши бўйича 25 %дан ортиқни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0