Мирзиёев қуёш ва шамол электр станциялар қуриш ҳақида топшириқлар берди

Қуёш ва шамол электр станциялар учун 6 миллиард долларлик бутловчи қисм ва материаллар харид қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш ва соҳани янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон Қирғизистонга қанча электр энергия етказиб беради - келишув
Давлат раҳбари Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди:
- 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мегаваттга етказиш зарур (аввалги режада 8 минг мегаватт қувватни 2030 йилгача барпо этиш белгиланган эди);
- йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак. Ҳудди шундай, аҳоли ва тадбиркорларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини қўллаб-қувватлаш лозим;
- келгуси беш йилда 8 минг мегаваттли қуёш ва шамол электр станцияларини қуришда қарийб 6 миллиард долларлик бутловчи қисм ва материаллар харид қилинади. Шу муносабат билан уларни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш лозим;
- барпо этиладиган электр станцияларига 1 минг нафардан зиёд муҳандис ва қарийб 3 минг нафар ўрта бўғин мутахассислари талаб этилади. Шунинг учун йил якунига қадар Навоийда қайта тикланувчи энергия соҳасида кадрлар тайёрлаш маркази ишга туширилади. Навоий, Сирдарёдаги ўқув марказларида халқаро стандартлар асосида йилига 200 нафар малакали мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади.