ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК)нинг халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров II Россия-Ўзбекистон медиафорумида сўзга чиқди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарди, лекин бир нарса ўзгармади – кўп миллатли Ўзбекистон халқининг олтин юраги. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон нафақат Россиядан, балки Украина, Беларус ва бошқа Болтиқбўйи давлатларидан қочоқларни қабул қилди.
Аммо энг таъсирли нарса: эҳтимол бу биронта ҳам болалар уйи пайдо бўлмаган ягона республика, чунки сизнинг аёлларингиз Ленинград, Киевдан келган ота-онаси ва уйидан айрилган бахтсиз болаларни тўғридан-тўғри вокзалдан олиб кетишган.
Буни ҳеч қачон унутиб бўлмайди.
"1966 йил Тошкентда зилзила бўлганда мен 13 ёшда эдим. Бир ярим ойдан сўнг лагердаги “линейка” вақтида бизга бу ҳақда хабар берилди. Ўша вақтда оромгоҳларимизга Тошкентдан болалар келишди. Кийимларни бердик, болалар даволана бошлади, кўп ўтмай қизларимиз ўзбекча сочни майда ўрашни ўрганишди. Бизни, ўғил болаларни эса футбол бирлаштирди - ўшанда афсонавий "Пахтакор" чўққида эди.
Мен учун бу жонли фактлар. Ўзбекистон билан боғлиқлик самимий ва у менда яшамоқда, аминманки - форумимизнинг мақсади шу: бу Россия ва Ўзбекистон ёшларида яшашни давом этиши керак ва биз ўзимиз суянган ўтмишимизни – келажакка ўтказишимиз керак", - деди Фёдоров.