https://sputniknews.uz/20211118/rossiya-ozbekiston-pyotr-fedorov-ozbek-xalqining-oltin-yuragi-va-xalqlar-dostligi-haqida-21413570.html
Россия-Ўзбекистон: Пётр Фёдоров ўзбек халқининг олтин юраги ва халқлар дўстлиги ҳақида
Россия-Ўзбекистон: Пётр Фёдоров ўзбек халқининг олтин юраги ва халқлар дўстлиги ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК)нинг халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Петр Федоров II Россия-Ўзбекистон медиафорумида сўзга чиқди.
2021-11-18T14:30+0500
2021-11-18T14:30+0500
2023-04-05T18:34+0500
ўзбекистон
шавкат мирзиёвнинг россияга ташрифи 2021
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21414170_0:242:3071:1969_1920x0_80_0_0_202679905fca971aca5c0da3d2b0a71f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК)нинг халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров II Россия-Ўзбекистон медиафорумида сўзга чиқди.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарди, лекин бир нарса ўзгармади – кўп миллатли Ўзбекистон халқининг олтин юраги. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон нафақат Россиядан, балки Украина, Беларус ва бошқа Болтиқбўйи давлатларидан қочоқларни қабул қилди.Аммо энг таъсирли нарса: эҳтимол бу биронта ҳам болалар уйи пайдо бўлмаган ягона республика, чунки сизнинг аёлларингиз Ленинград, Киевдан келган ота-онаси ва уйидан айрилган бахтсиз болаларни тўғридан-тўғри вокзалдан олиб кетишган.Буни ҳеч қачон унутиб бўлмайди."1966 йил Тошкентда зилзила бўлганда мен 13 ёшда эдим. Бир ярим ойдан сўнг лагердаги “линейка” вақтида бизга бу ҳақда хабар берилди. Ўша вақтда оромгоҳларимизга Тошкентдан болалар келишди. Кийимларни бердик, болалар даволана бошлади, кўп ўтмай қизларимиз ўзбекча сочни майда ўрашни ўрганишди. Бизни, ўғил болаларни эса футбол бирлаштирди - ўшанда афсонавий "Пахтакор" чўққида эди.Мен учун бу жонли фактлар. Ўзбекистон билан боғлиқлик самимий ва у менда яшамоқда, аминманки - форумимизнинг мақсади шу: бу Россия ва Ўзбекистон ёшларида яшашни давом этиши керак ва биз ўзимиз суянган ўтмишимизни – келажакка ўтказишимиз керак", - деди Фёдоров.
https://sputniknews.uz/20211118/dmitriy-kiselev-ozbekistonda-soz-erkinligi-haqida-gapirdi-21411620.html
https://sputniknews.uz/20211118/ozbekiston-va-rossiya-bir-necha-milliard-dollarlik-bitim-imzoladi--21406832.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21414170_143:0:2874:2048_1920x0_80_0_0_3b783f24d618788fac04feb69fc50736.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
петр федоров ўзбек халқининг олтин юраги ҳақида
петр федоров ўзбек халқининг олтин юраги ҳақида
Россия-Ўзбекистон: Пётр Фёдоров ўзбек халқининг олтин юраги ва халқлар дўстлиги ҳақида
14:30 18.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Пётр Фёдоров II Россия-Ўзбекистон медиафорумида сўзга чиқди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК)нинг халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоров II Россия-Ўзбекистон медиафорумида сўзга чиқди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарди, лекин бир нарса ўзгармади – кўп миллатли Ўзбекистон халқининг олтин юраги. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон нафақат Россиядан, балки Украина, Беларус ва бошқа Болтиқбўйи давлатларидан қочоқларни қабул қилди.
Аммо энг таъсирли нарса: эҳтимол бу биронта ҳам болалар уйи пайдо бўлмаган ягона республика, чунки сизнинг аёлларингиз Ленинград, Киевдан келган ота-онаси ва уйидан айрилган бахтсиз болаларни тўғридан-тўғри вокзалдан олиб кетишган.
Буни ҳеч қачон унутиб бўлмайди.
"1966 йил Тошкентда зилзила бўлганда мен 13 ёшда эдим. Бир ярим ойдан сўнг лагердаги “линейка” вақтида бизга бу ҳақда хабар берилди. Ўша вақтда оромгоҳларимизга Тошкентдан болалар келишди. Кийимларни бердик, болалар даволана бошлади, кўп ўтмай қизларимиз ўзбекча сочни майда ўрашни ўрганишди. Бизни, ўғил болаларни эса футбол бирлаштирди - ўшанда афсонавий "Пахтакор" чўққида эди.
Мен учун бу жонли фактлар. Ўзбекистон билан боғлиқлик самимий ва у менда яшамоқда, аминманки - форумимизнинг мақсади шу: бу Россия ва Ўзбекистон ёшларида яшашни давом этиши керак ва биз ўзимиз суянган ўтмишимизни – келажакка ўтказишимиз керак", - деди Фёдоров.