“Юрак ва миясиз”: Лукашенко дунёга Польшанинг қора томонини кўрсатди

“Совуқ ҳавода водомётлардан фойдаланиш йўл қўйиб бўлмайдиган хатти-ҳаракат”, - дея қатъиян маълум қилди инсон ҳуқуқлари бўйича Европа кенгаши комиссари Нил Муйжниекс.
Sputnik
Тўғри, бу 2014 йил февралида у Киев Майданига ташриф буюриб, ўша пайтдаги украин ҳукумати томонидан “ҳаддан зиёд куч қўллашни” қораланган пайтда айтилганди.
Чамаси, биз энди Европа кенгашидан ҳам, ҳозир машҳур Amnesty Internationalҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг Европа офиси директори бўлган собиқ комиссар Муйжниексдан ҳам шундай қатъий муносабатни кутишимиз лозим. Мазкур ташкилот ҳам жазирама об-ҳавода куч ишлатар ходимлар томонидан сувли тўплар қўлланилганини ғазаб билан қораланганди. Мисол учун, Гонконгда Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан ноқонуний намойишларини тарқатиб юбориш пайтида. Ўшанда Amnesty водомётларнинг норозилик намойишчилари соғлиғи учун хавфли эканини билдирганди.
Вазият жиддий тус олмоқда: мигрантлар Польшадан нимани талаб қилишмоқда
Сешанба куни эса Польша-Беларусь чегарасида бир даражага яқинлашаётган ҳавода Польша ҳарбийлари мигрантларга қарши бир неча марта водомётлардан фойдаланди. Бироқ на Европа кенгаши, на Amnesty International Киев ёки ҳукумати Гонконг ҳукумати хатти-ҳаракатларига зудлик билан муносабат билдиргандай иш тутмасдан ҳозирча жим. БМТ эса уларда Польша чегарасида водомёт қўлланилганини тасдиқловчи фактларга эга эмаслигини билдирди. Буларнинг бари поляклар томонидан водомёт, ҳатто ёруғлик ва шовқин тарқатувчи гранаталар қўллангани акс этган лавҳаларга қарамасдан айтилган. Ўша куни бу дунёнинг етакчи телеканаллари янгиликларида айлантирилди.
Тўғри, бу лавҳалар баъзан нохолис талқин қилинди. Мисол учун, ўзи Польшанинг водомёти ва аллақандай заҳарли моддалардан фойдаланиб уюштирган ҳужумига учраган CNN мухбири Мэтю Ченс ўз лавҳасида Яқин Шарқдан бўлган мигрантлар Польша чегарачиларига нафақат тош, балки бомба ҳам улоқтиришганини айтишни уддалади. Агар гап бомбалар ҳақида бораётган экан, водомётлар жалб қилингани унчалик ҳаддан зиёд чора бўлиб кўринмайди, шундай эмасми? Ченс бошқа ҳеч ким мигрантлар қўлида бомба кўрмани CNN томошабинларини иккилантирмаслиги керак.
ВВСнинг Москвадаги мухбири Стив Розенберг эса мигрантларда на граната, на бомба, на ўқ-дори борлигини кўрди. Бироқ у поляклар томонидан тушкунликка тушган қочоқларга қарши махсус воситалар қўлланишини изоҳлай туриб, бу ҳаракатларнинг оддий тушунтиришини топди: Минск айбдор. Поляклар музлаб қолган мигрантларни ҳайдаб солаётган муз суви оқими фонида туриб, Розенберг томошабинларга у ерда нималар рўй бераётганини оддий қилиб тушунтирди: “Бу Александр Лукашенко дунёга кўрсатмоқчи бўлган манзара. Белоруссия Европани лоқайд ва қаттиққўл, ҳатто шавқатсиз қилиб кўрсатмоқчи”.
Европа чегараларига “мигрантлар ҳужуми”нинг асл сабаби
Адолат ҳаққи учун шуни айтиш керакки, ҳатто Польша унчалик кенг кўламли бўлмаган инқироз шароитида – ҳар ҳолда Европадаги бошқа инқирозлар фонида – ўз ҳарбийларининг ноадекват хатти-ҳаракатларини қоралаётган соғлом фикрловчилар бор. Масалан, чегарачилар тиканли симдан йиғлаётган болаларни оналари билан улоқтириб ташлаётгани акс этган лавҳалар таниқли Польша актрисаси ва қўшиқчиси Барбару Курдей-Шатанни дарғазаб қилди. У орқа-олдига қарамай ўз ватандошлари хатти-ҳаракатларнини шундай таърифлади: “Бу юраксиз, миясиз, ҳеч нимаси бўлмаган машиналар. Кўр-кўрона буйруқларни бажарадиган машиналар... Қотиллар!”
Шундан сўнг энг машҳур Польша актрисаларидан бири таъқиб қилинди. Прокуратура ва Антиполонизм мониторинг маркази унинг ортидан тушди. Адлия вазири Збигнев Зебро эса жанжалга муносабат билдириб, мамлакат Жиноят кодексига тузатиш киритишни тайёрлашини маълум қилди. У билан “жосуслик ва Польша давлати ёки мамлакат имиджига қарши хатти-ҳаракатлар учун” жавобгарлик кучайтирилади.
Вазир ҳарбийларнинг болаларга қарши ваҳшиёна ҳаракатларидан актрисанинг жаҳли чиқиши хатти-ҳаракатлардан кўра кўпроқ мамлакат имиджини бузади деб ҳисоблайди. Музлаган одамларга қарши сув тўплари бошқа нарсалар мамлакат имиджини ёмонроқ бузиши даргумон. Шу билан бирга актрисага ёғдирилган таҳдидлар ўз самарасини берди – у ўзининг чегарачилар ҳақидаги сўзлари учун узр сўрашига тўғри келди.
Курдей-Шатан ёзди: “Мен икки боланинг онасиман. Азобларга, айниқса, болаларнинг азобланишига қараб туролмайман. Мен бундай дунёни қабул қила олмайман ва ҳеч қачон қабул қилмайман. Туйғуларимз бундан видеони кўрганда ўзгармайди... Лекин мен ярашмайдиган сўз ва ҳақоратлар учун узр сўрайман”. Аммо актрисанинг узрлари таъқибни тўхтатиши даргумон.
Кўриб турибсизки, Польшада ўз ҳукуматини мигрантларга нисбатан шафқатсиз ҳаракатлари учун танқид қилиш оғир. Айтганча, бу сўз ва “қочоқлар” сўзидан Польша ҳукумати ОАВ ишлатмасликни маъқул кўрмоқда. Чегарадаги воқеаларни таърифлашда уларнинг бари аҳил бўлиб “чет элликлар” деган сўзни ишлатишмоқда. Ўз фуқароларини онгини армия, танк ва водомётлар ишга солинганларга қарши алдаш осонроқда.
Беларусь-Польша чегарасида мигрантлар ўрмонда тунамоқда - видео
Айнан шунинг учун Польша ОАВда чегарада юзага келган муаммоларнинг ҳақиқий сабабларини таҳлил қилувчи материаллар деярли йўқ. Немис сиёсатчилари Польша орқали Европага одамлар киришга уринишаётганини айтишни эп кўришлари мумкин. Бранденбург замини ички ишлар вазири Микаэл Штюбген айтдики: “Бу гибрид уруш”. Лекин қочоқлар – бу одамлар. <…> Биз ўзимизнинг инсонпарварлик вазифаларимизни бажаришимиз керак”.
Қочоқларни одамлар сафидан чиқариш учун Ғарб ОАВлари ҳаммасида Беларусь, албатта, Россияни айблашга уринишмоқда, лекин кўп бўлмаган киши савол берадики, кўз ўнгимизда рўй бераётган фожианинг асл сабаби нимада, минглаб кишилар ўз маконларини ташлаб, улар учун мутлақо бегона бўлган мамлакатга боришга уринишларида ким айбдор. Шунга ўхшаш айрим мисоллардан бири Нидерландиянинг NRC газетаси бўлди. Нашр ҳозир кўплаб Минскка учиб кетиш фикри-хаёли билан банд бўлган Ироқ Курдистонидан бевосита репортажни жойлади.
Қочоқларни уйларига қайтишга чоралаётган Европадаги, айниқса, Польшадаги кишиларнинг бу репортаж билан танишиб чиқишлари шарт. Улар уларнинг кўпининг қайтадиган ери йўқлигини билиб олишади. NRC ўзи, хотини, онаси ва болаларига чипта олиш учун ўз уйини сотган 37 ёшли курд билан суҳбатлашди, лекин унинг бунга барибир пули етмаяпти. Эътибор беринг, уни бу умидсизликка Лукашенко, Путин итармаган, балки америкаликлар томонидан “озод қилинган” Ироқ ва боз устига улар фойдаланган содиқ курдлар чорасизликка тушиб қолишган. Бу CNN репортажлари, Польша ОАВларида топишингиз амри маҳол.
Владимир Путин яқинда берган интерьюсида инқироз учун ким жавобгар эканини эслатгани тасодиф эмас: “Бу Ғарб мамлакатларининг ўзи, Европа мамлакатлари томонидан яратилган сабаблар. Улар ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий, ҳам иқтисолий хусусиятга эга. Ҳарбий, чунки ҳамма қатнашганди, айтайлик, Ироқдаги амалиётларда, ҳозир эса у ерда Ироқдан бўлган жуда кўп курдлар бор; Афғонистонда ҳам 20 йил жанг қилишди, ҳозир ерда ҳам афғонлар борган сари кўпаймоқда”. Афғонистонда вазият ёмонлашиши билан у ердан қочоқлар оқими улкан хусусиятга эга бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Поляклар аллақачон афғонлар уларга Ўрта Осиёдан учиб келишаётганини айтишмоқда. Бу тўдаларни ушлаб қолишга Европанинг водомётлари етадими ёки у ерда кимдир муаммоларга қарши жойида курашиш кераклигини англаб етадими?
Мигрантлар инқирози: Беларусь-Польша чегарасида нималар рўй бермоқда
Ҳар ҳолда Россия Европани тушкунликка тушган одамларга қарши бераҳмликдан бош кечиб, иккинчи йўлдан боришга чақирмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров полякларнинг хулқ-атворини номақбул деб атади ва таъкидладики: “Ҳисоблайманки, кўздан ёш оқизувчи газ ҳам, водомётлар ҳам, мигрантлар боши узра Беларусь давлати томон учаётган ўқлар ҳам – бу ҳаммаси ўз ҳаракатларини беркитишга бўлган уринишни акс эттиради. Улар халқаро гуманитар ҳуқуқ ва дунё ҳамжамиятининг бошқа келишувларининг барча нормаларини бузишаётганларини тушуна олишмайди. <…> Бу ҳолатда Польша ўзбошимчалик қиляпти. Брюсселдаги раҳбарият шунақанчи ошкора, “очиқ-ойдин” икки томонлама йўл тутяптики, бу билан ўзини ноқулай вазиятга қўймоқда.
Айнан шунинг учун баъзан европалик комиссарларга ҳамда кўп сонли ҳуқуқ ҳимоячиларига ўзларининг совуқда водомётларни қўллаш жоиз эмаслиги ҳақидаги гапларини эслатиб қўйиш фойдадан холи эмас. Қарабсанки, Януковичнинг “тоталитар” ва Варшавадаги “демократик” водомётлар ўртасидаги фарқни тушунтириб беришади.