Мигрантлар инқирози: Беларусь-Польша чегарасида нималар рўй бермоқда

© Sputnik / Inna GrishukБеженцы на белорусско-польской границе
Беженцы на белорусско-польской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Oбуна бўлиш
Мигрантлар карвони Беларусдан Польша ҳудудига ўтишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. 8 ноябрь куни Яқин Шарқдан бўлган минглаб мигрантлар Беларусь-Польша чегарасини кесиб ўтишга уринишди. Икки давлат чегарасида тўпланган мигрантлар карвони акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Мигрантлар чегарага ўрнатилган тўсиқларни бузиб, ЕИ ҳудудига ўтишга уринишмоқда. Бироқ польшалик чегарачилар улар хатти-ҳаракатларининг олдини олишмоқда ва Польша ҳудудига ўтишларига йўл қўйишмаяпти.
Польшага ўтолмаган қочоқлар чегарада қолиб, лагерь ташкил этишган. Беларусь чегарачиларининг ҳисоб-китобларига кўра, у ерда 2,5 мингга яқин киши қолмоқда. Чегарадаги қочоқлар билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0