Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун барча зарурий шароитларни яратиб беради – Мирзиёев

Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасида II минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ўртасида II минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг, айниқса, Москва, Санкт-Петербург, Татаристон, Олтой ўлкаси, Новосибирск, Астрахань, Самара и Челябинск вилоятлари билан изчил ҳамкорлиги кузатилмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошган. Ўзбекистондаги Россия инвестициялари 10 миллиард доллардан ошади, ва бу кўрсатгич изчил ўсишда давом этади.
Россия корхонаси Ўзбекистон қоғоз саноатига $ 42 млн сармоя киритди
Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун барча зарурий шароитларни яратиб беради. Гап аввало металлургия, энергетика, кимё нефть, фармацевтика соҳаси ҳақида бормоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам икки мамлакат ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади. Ўзбекистон селекция соҳасида янги агротехнологиялар ва қўшма дастурларни кенг жорий этишдан манфаатдор.
Жорий йил апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Иннопром” кўргазмаси натижасида мамлакатлар 21 та битим имзолашди. “Иннопром” кўргазмаси ҳар йили минтақавий форматда ўтказилади.
Путин: Россия - Ўзбекистон учун асосий хорижий инвесторлардан биридир