Россия корхонаси Ўзбекистон қоғоз саноатига $ 42 млн сармоя киритди

© Sputnik / Игорь Катаев / Медиабанкка ўтишУчасток обработки бумаг в цехе по производству защищенных бумаг, иллюстративное фото
Участок обработки бумаг в цехе по производству защищенных бумаг, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати билан келишувга кўра, "Николь Пак" 2022 йилга қадар 75 миллион доллар сармоя киритиши керак.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россиянинг "Николь-Пак" фабрикаси Ангренда жойлашган "Angren Pack" АЖни модернизация қилишнинг биринчи босқичини якунлади.
Ўтган 3,5 йил мобайнида Ангрендаги корхонанинг бинолари ва қурилмаларини янгилаш мақсадида 42 миллион доллар сарфланди. Хусусан, умумий қуввати 80 минг тонна бўлган қоғозни гофра қилиш ва картон ишлаб чиқариш линиялари (Fluiting ва Liner) ишга туширилди.амда корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон ва Озарбайжонга етказиб берилмоқда", — деб хабар қилишди компанияда.
Айни дамда Angren Packда инвестицион лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланган бўлиб, унинг доирасида ишлаб чиқарилаётган қоғоз ва картон маҳсулотлари ҳажмини икки баравар ошириш режелаштирилган: қоғоз ва картон маҳсулотлар ҳажмини йилига 150 минг тоннага ҳамда гофротара маҳсулолари ҳажмини 150 млн. Кв.м.га етказиш режалаштирилган.
Маълумот учун "Николь-Пак" корхонаси Россия ҳудудида жойлашган бешта қоғоз фабрикаси ҳамда Angren Packдан иборат. Уюшманинг Россия бўлими йилида 220 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради.
Аngren Pak — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган энг йирик қоғоз корхонадир. СССР даврида ушбу корхона Россиядан олиб келинган хом-ашёда ишлаган. 2018 йилнинг июнь ойида "Николь Пак" Angren Packнинг Чехия Paper Mill Holdingига тегишли бўлган 53% акцияларини сотиб олган эди. Ўзбекистон ҳукумати билан эришилган келишувга кўра, "Николь Пак" 2019—2022 йилларда корхонага 75 миллион доллар сармоя киритиши ҳамда битумли ва гидроизоляцион материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак.
Янгиликлар лентаси
0