ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ақтўбе шаҳридан келган иштирокчи Назерке Карманова "Мисс Қозоғистон" биринчи гўзали тожининг соҳибаси бўлди.
Энди у “Дунё гўзали” халқаро танловида республика шарафини ҳимоя қилади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон мухбири.
Конкурс Мисс Казахстана
© Sputnik / Тимур Батыршин
Шунингдек, финал босқичида Қозоғистон номидан халқаро мусобақаларда иштирок этадиган яна 2 нафар қиз танланди.
Конкурс Мисс Казахстана
© Sputnik / Тимур Батыршин
Анна Глубоковская (Қараганда) "Замин гўзали" танловига боради.
Конкурс Мисс Казахстана
© Sputnik / Тимур Батыршин
Айдана Ахантаева эса “Коинот гўзали” танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.
“Спорт гўзали” биринчи вице-мисс Данагул Карабай, иккинчи вице-мисс “Мисс Fashion” Карлиғаш Сексенқизи бўлди.
“Мисс Қозоғистон – 2019” танлови ғолиби Мадина Батик ва ҳакамлар ҳайъати раиси Марат Бисенгалиев ғолибаларга тож ва ленталарни топширди.
Ҳакамлар ҳайъати гранд финалга йўл олган энг яхши 5 нафарни танлагандан сўнг, яна жонли овоз бериш бошланди. Бешта гранд финалчилар ғолибасини қозоғистонликлар жонли эфирда танладилар.
“Мисс Қозоғистон” танлови ғолибаси пул мукофоти ва люкс брендлар билан кўплаб реклама шартномаларига эга бўлади. Бундан ташқари, танловнинг 25 йиллиги муносабати билан гранд финалчиларни совғалар кутмоқда.