https://sputniknews.uz/20211117/miss-qozogiston-eng-gozal-malikalari-aniqlandi-foto-21383246.html
"Мисс Қозоғистон" энг гўзал маликалари аниқланди – фото
"Мисс Қозоғистон" энг гўзал маликалари аниқланди – фото
Sputnik Ўзбекистон
Назерке Карманова Қозоғистон биринчи гўзали тожининг соҳибаси бўлди.
2021-11-17T07:00+0500
2021-11-17T07:00+0500
2021-11-17T07:00+0500
дунёда
қозоғистон
мисс - гўзаллик танлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/10/21383144_0:42:809:497_1920x0_80_0_0_d88b719a31bed99bbdac39ba25ea97ee.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ақтўбе шаҳридан келган иштирокчи Назерке Карманова "Мисс Қозоғистон" биринчи гўзали тожининг соҳибаси бўлди. Энди у “Дунё гўзали” халқаро танловида республика шарафини ҳимоя қилади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон мухбири.Шунингдек, финал босқичида Қозоғистон номидан халқаро мусобақаларда иштирок этадиган яна 2 нафар қиз танланди.Анна Глубоковская (Қараганда) "Замин гўзали" танловига боради.Айдана Ахантаева эса “Коинот гўзали” танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.“Спорт гўзали” биринчи вице-мисс Данагул Карабай, иккинчи вице-мисс “Мисс Fashion” Карлиғаш Сексенқизи бўлди.“Мисс Қозоғистон – 2019” танлови ғолиби Мадина Батик ва ҳакамлар ҳайъати раиси Марат Бисенгалиев ғолибаларга тож ва ленталарни топширди.Ҳакамлар ҳайъати гранд финалга йўл олган энг яхши 5 нафарни танлагандан сўнг, яна жонли овоз бериш бошланди. Бешта гранд финалчилар ғолибасини қозоғистонликлар жонли эфирда танладилар.“Мисс Қозоғистон” танлови ғолибаси пул мукофоти ва люкс брендлар билан кўплаб реклама шартномаларига эга бўлади. Бундан ташқари, танловнинг 25 йиллиги муносабати билан гранд финалчиларни совғалар кутмоқда.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/10/21383144_46:0:763:538_1920x0_80_0_0_001a77315b1b86280aa337346084b9d8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мисс қозоғистон маликалари
мисс қозоғистон маликалари
"Мисс Қозоғистон" энг гўзал маликалари аниқланди – фото
Кеча “Қозоғистон гўзали 2021” танлови финали бўлиб ўтди. Бирданига уч нафар қиз танлов ғолибаси бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ақтўбе шаҳридан келган иштирокчи Назерке Карманова "Мисс Қозоғистон" биринчи гўзали тожининг соҳибаси бўлди.
Энди у “Дунё гўзали” халқаро танловида республика шарафини ҳимоя қилади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон мухбири.
Шунингдек, финал босқичида Қозоғистон номидан халқаро мусобақаларда иштирок этадиган яна 2 нафар қиз танланди.
Анна Глубоковская (Қараганда) "Замин гўзали" танловига боради.
Айдана Ахантаева эса “Коинот гўзали” танловида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.
“Спорт гўзали” биринчи вице-мисс Данагул Карабай, иккинчи вице-мисс “Мисс Fashion” Карлиғаш Сексенқизи бўлди.
“Мисс Қозоғистон – 2019” танлови ғолиби Мадина Батик ва ҳакамлар ҳайъати раиси Марат Бисенгалиев ғолибаларга тож ва ленталарни топширди.
Ҳакамлар ҳайъати гранд финалга йўл олган энг яхши 5 нафарни танлагандан сўнг, яна жонли овоз бериш бошланди. Бешта гранд финалчилар ғолибасини қозоғистонликлар жонли эфирда танладилар.
“Мисс Қозоғистон” танлови ғолибаси пул мукофоти ва люкс брендлар билан кўплаб реклама шартномаларига эга бўлади. Бундан ташқари, танловнинг 25 йиллиги муносабати билан гранд финалчиларни совғалар кутмоқда.