Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланиши мумкин

Янги қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишнинг ёш чегарасини 20 ёшдан 21 ёшгача кўтариш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин. Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллашди.
Халқ демократик партияси матбуот хизмати хабарига кўра, иккинчи ўқишда кўриб чиқилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қизғин тортишувлар асосида муҳокама қилинган.
Маълум қилинишича, қонун аввало, йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинмоқда.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган: АҚШ, Қозоғистон, Туркманистон, Индонезия ва Ҳиндистон. Бу мамлакатларда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланади.
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда