АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди - Байден

Жо Байден Си Цзиньпин билан бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Тайвань ороли мустақиллигини тан олмаслигини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя —Sputnik. Вашингтон “ягона Хитой” тамойилига амал қилади, деди АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпин билан бўлиб ўтган саммитда.
“АҚШ Хитойга қарши иттифоқларни кучайтириш, Хитой билан можарога киришиш ёки Хитой тизимини ўзгартиришни режалаштираётгани йўқ”, - деди Байден.
Шунингдек, АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламайди ва Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорлик бўлишига умид билдиради, дейилган хабарда.
Ўз навбатида Си Цзиньпин агар Тайван оролида сепарастист кучлар белгиланган черагадан ошган тақдирдан кескин чоралар кўришини маълум қилди.
Хитой томонидан учрашувда ташқи ишлар вазири Ван И ҳамда Коммунистик партия МК аъзоси Ян Цзечи, вице-премьер Лю Хэ ва бошқалар иштирок этишди.
Маълумот учун АҚШ ва Хитой муносабатлари собиқ президент Дональд Трамп вақтида кескин ёмонлашган эди. Дастлаб АҚШ Хитойнинг Huawei ва ZTE каби компанияларига кучли босим ўтказа бошлади, сўнгра Хитойни коронавирус пайдо бўлишида айблади. Ундан кейин эса қатор маҳсулотларга импорт божини оширди.